Жорий йилнинг 12 июнь куни Қорақалпоғистон тиббиёт институти катта мажлислар залида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмасининг II ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Конференция ишида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ханапияев Фарходжон Рахманович, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, Қорақалпоғистон Кенгаши раиси Жалменов Улыкбек Абылаевич, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Республикасидаги вакили Боҳодир Фазилович Султонов, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдисаметова Гаухар Оракбаевна, таклиф қилинган меҳмонлар ҳамда делегатлар иштирок этишди.
Қонференцияда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг 2021 йил апрель — 2025 йил май ойи оралиғидаги фаолияти ҳақидаги маъруза тингланди ва муҳокама қилинди ҳамда кенгаш фаолияти бир овоздан “қониқарли” деб баҳоланди, шунингдек, тафтиш комиссияси ҳисоботи тасдиқланди.
Ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги Низомнинг 3.3.22. бандига мувофиқ муқобиллик асосида, яширин овоз бериш йўли билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси лавозимига Байбосынова Лизахан Алламбергеновна сайланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ҳамда тафтиш комиссиясининг таркиби ва тафтиш комиссияси раиси сайланди.
Қонференцияда кейинги 5 йилликда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмасининг муҳим устувор вазифалари белгилаб олинди.
