Ҳудудий кенгашларнинг ташкилий ишлар бўйича мутахассислари ва йирик касаба уюшма қўмитаси раисларига ўқув семинар бўлиб ўтди

 

Жорий йилнинг 4-8 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” нодавлат таълим муассасасида 2023 йил II ярим йиллик учун касаба уюшма кадрлари ва фаолларини ўқитиш режаси тўғрисида”ги қарори асосида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг ҳудудий кенгаш мутахассислари ҳамда йирик бошланғич ташкилот касаба уюшма қўмитаси раислари малакаси оширилмоқда.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўқув семинарни очиб бериб, “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ижросини таъминлашга кўмаклашиш бўйича Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг вазифалари тўғрисида” мавзусида тингловчиларга маъруза қилди.

 

 

 

Республика Кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси “Бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш тўғрисида”, Республика Кенгаши бош бухгалтери “Касаба уюшмаси ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритилиши, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиблари” ва Республика Кенгаши бош меҳнат ҳуқуқ инспектори “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун, янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси ва уларни амалиётда қўллаш тўғрисида”, “Меҳнат инспекциясининг фаолияти тўғрисида” ва бошқа мавзуларда ўқув машғулотларини ўтиб, тингловчилар ўртасида савол-жавоб ўтказиб уларни қизиқтирган саволларига жавобларни олишди.

Мазкур ўқув дастурига асосан амалий машғулот Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси талабалари учун яратилган шарт-шароитларни, ўқув хоналар билан яқиндан танишдилар. Амалий машғулот давомида тингловчилар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар кенгаши меҳнат фаолияти билан танишиб ва ходимлари билан ўзаро тажриба алмашишди.

 

Тингловчилар Тошкент шаҳридаги Ўзбек Миллий академик драма театрида бўлиб маданий ҳордиқ олишди

 

Ўқув якунлари бўйича тингловчиларга “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” нодавлат таълим муассасаси томонидан сертификатлар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email