Ҳудудларда болалар куни нишонланди

Бухоро вилоят фтизиатрия ва пульмонорлогия марказида «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» кенг нишонланмоқда.
«Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» 1925 йилда Женевада болалар фаровонлиги бўйича бутунжаҳон конференциясида эълон қилинган. Шундан буён, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида 1 июнь куни нишонланади.
Бола табассуми – олам безаги. Айниқса, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида сайёрамиз болажонларнинг самимий ва беғубор кулгуси билан янада яшариб кетади. Бу сана қуёшли диёримизда ҳам ўзгача интиқлик билан кутилади. Азалдан болажон бўлган халқимиз шу куни кундалик ташвишларни бир четга қўйиб, фарзандларини истироҳат боғларию кўнгилочар масканларга олиб боришга ошиқади. Болажонларга турли хил совғалар улашилади. Бу эса оилада меҳр-муҳаббат ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Бизнинг марказимизда хам марказ, хамширалар ассоциацияси, касаба уюшмаси ва хомийлар томонидан Болалар бўлимида даволанаётган болаларга ва марказда ишлаб келаётган кичик тиббиёт ходимларнинг ва ўрта тиббиёт ходимларнинг фарзандларига эсталик совғалар хамда 10 та ишчи ходим болаларига «Ёш қурувчи» оромгохига йўлланма берилди.
Бухоро вилоят Эндокринология диспансери болалар диабетология булимида 1 июнь «Халкаро болалар куни» га бағишлаб 20 дан ортиқ болалар учун байрам тадбири уюштирилди. Касаба уюшмаси томонидан совғалар уларга тарқатилди.
1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи А.Норов марказда даволанаётган болалар ҳолидан ҳабар олиб, уларга совға улашди.
 
1 июнь «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» байрами муносабати билан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Республика болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига рангли телевизор, Тахиатош болалар ўйи тарбияланувчиларига болалар овқатланиш столи ва болалар аравачаси, Республика кўп тармоқли болалар санаторияси ҳамда Республика болалар фтизиатрия санаториясига китоблар жамланмаси совға қилинди.
 
Ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат ҳисларини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилояти Кенгаши тасарруфидаги Жарқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси томонидан “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб 50 нафар эҳтиёжманд оила фарзандлари учун китоблар совға қилинди. Байрам муносабати билан Бандихон туман тиббиёт бирлашмаси томонидан болажонлар ўртасида спорт тадбирлари ўтказилди. Болажонларнинг музейлар, театр ва маданият-истироҳат боғларига ташрифлари ташкил этилди.
Print Friendly, PDF & Email