Ҳуқуқий ҳимоя.

2025 йил 13 январь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгашига В.Калимбетова ариза билан мурожаат қилиб у ўз аризасида Нукус Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида ўқитувчи бўлиб ишлашини ва 2024 йил ноябрь ойида унинг розилигисиз дарс соатлари олиб қўйилганлигига норозилигини билдириб ушбу масалада қонуний ёрдам берилишини сўраган

Мурожаат жойига чиққан холда ўрганилди ва аниқланишича ходим В.Калимбетова беморлиги сабабли ишга келмай қолганлиги сабабли Техникум директорининг буйруғи билан унинг дарс соатлари олиб қўйилган ва бошқа ўқитувчиларга берилган.

Натижада иш берувчи томонидан Меҳнат Кодексининг 149-моддаси 2-қисмида белгиланган талабларга амал қилинмаганлиги аниқланди.

Юқоридагиларга асосан аниқланган камчиликларни бартараф қилиб ходимнинг ҳуқуқларини тиклаш мақсадида иш берувчига ёзма кўрсатма киритилди.

Киритилган ёзма кўрсатма ўз вақтида кўриб чиқилиб В.Калимбетовага унинг розилигитсиз олиб қўйилган соатлари қайтариб берилган.

Print Friendly, PDF & Email