11-ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарҳоджон Ханапияев Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами олдидан Фарғоналик тизимдаги бир гуруҳ ишчи-ходимлар ва фахрийлар билан учрашди.
Шунингдек, тадбирда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Рамизжон Утабаев ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти кенгаши раиси Шоҳидахон Каримовалар иштирок этди.
Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракати 1905-йилларда пайдо бўлгани, келгуси йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари ташкил этилганига 120 йил тўлиши таъкидланди.
Тадбирда сўз олганлар ҳам бугунги кунда касаба уюшмалари меҳнаткашларнинг ҳақиқий ҳимоячиси эканлигини, тарихдан ҳам касаба уюшмалари ишчилар манфаати ҳимоячиси бўлганини таъкидлашди.
Очиқ мулоқот якунида бир гуруҳ тизимда меҳнат қилиб, айни пайтда кексалик гаштини сураётган фахрийларга ҳамда касаба уюшмалари фаолларига Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарҳоджон Ханапияев томонидан Республика кенгашининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари топширилди.
 
Print Friendly, PDF & Email