Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Тохтаева Гўзалхон Кашибовна Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами олдидан Тошкент вилояти тизимдаги бир гуруҳ ишчи-ходимлар ва фаҳрийлар билан учрашди.
Шунингдек, тадбирда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан Хакимова Раьно ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент вилояти кенгаши раиси З.Атаходжаев иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар ҳам бугунги кунда касаба уюшмалари меҳнаткашларнинг ҳақиқий ҳимоячиси эканлигини, тарихдан ҳам касаба уюшмалари ишчилар манфаати ҳимоячиси бўлганини таъкидлашди.
Очиқ мулоқот якунида бир гуруҳ тизимда меҳнат қилиб, айни пайтда кексалик гаштини сураётган фахрийларга ҳамда касаба уюшмалари фаолларига Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Гўзал Кашибовна томонидан Республика кенгашининг фаҳрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари топширилди.