Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан жорий йилнинг 6 ноябр куни Тошкент тиббиёт академияси академик лицей фаоллар залида “11-ноябр Ўзбекистонда касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан тантанали тадбир ҳамда “Очиқ Мулоқоти” ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси «Хотин-қизлар Кенгаши» раиси, — Тўхтаева Гўзал Кошибовна, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар кенгашидан Хасанов Нормурод Нуриллаевич, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармасидан Рохатой Каримовна, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент кенгаши раиси Тошпулатова Гулноза Шукуриллаевна иштирок этишди.
Шунингдек, шаҳримиздаги даволаш профилактика муассасасаларининг иш берувчилари, нодавлат нотижорат ташкилот раҳбарлари ва вакиллари, касаба уюшмалари фахрийлари, бошланғич ташкилоти касаба уюшма қўмитаси раислари, фаоллари, ташаббускор ёшлар, Соғлом авлод газетаси мухбири ва бошқа меҳмонлар иштирок этишди.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Тўхтаева Гўзал Қошибовна ўзининг табрик сўзи билан очди ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан белгиланган чора-тадбирларга асосан “Ўзбекистонда касаба уюшмалари харакати пайдо бўлганлигининг 120 йиллиги олдидан касаба уюшма фаоллари ва тиббиёт ходимлари ўртасида “Очиқ Мулоқоти” ўтказилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 ноябрдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ “11-ноябр Ўзбекистонда касаба уюшмаларининг расмий куни” сифатида белгиланди. Мана тўрт йилдирки, мазкур сана “Янги Ўзбекистон-Янги Касаба уюшмалари” ғояси остида кенг жамоатчилик, касаба уюшмалари фаоллари ҳамда унинг аъзолари томонидан касб байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.
2020 йилнинг 11 ноябр куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерициясининг VIII Қурилтойи ўтказилиб, шу куни мустақил Ўзбекистонимиз тарихида илк бор давлат раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев касаба уюшмалари Қурилтойи қатнашчиларига табрик йўлладилар. Мазкур табрикда “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги улкан ўрни ва аҳамиятини эьтиборга олиб, Республикамизда “11-ноябр санасини касаба уюшмалари куни” деб белгилаш таклифини билдирдилар.
Ҳеч шубҳасиз юртбошимизнинг самимий, ҳар бир касаба уюшмаси аъзосини Ватан равнақи йўлида катта шижоат билан улкан ишларга чорловчи сўзлари барчамизнинг қалбимизга қувонч, ишимизга янада куч-қувват бағишлайди.
Тадбир давомида Ўзбекистон касаба уюшмаси харакатига қўшган муносиб хиссаси, касаба уюшмаси аъзоларининг манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш ва ифода этишда самарали хизматлари учун касаба уюшмалари фаҳрийларини, меҳнаткашларнинг ижтимоий иқтисодий, ҳимоя қилиш, уларга муносиб меҳнат шароитлари яратилишини таъминлаш йўлидаги ўз хиссасини қўшиб келаётган иш берувчилари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар кенгашининг Фаҳрий ёрлиги ва қимматбаҳо савғалар билан тақдирландилар.
Шунингдек, касаба уюшмасида кўп йиллар фаолият кўрсатган касаба уюшма қўмитаси раислари ва фаоллари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент кенгаши томонидан фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бугунги тадбирда шаҳримиздаги даволаш профилактика муассасасаларининг иш берувчилари, нодавлат нотижорат ташкилот раҳбарлари ва вакиллари, касаба уюшмалари фаоллари ва фахрийлари, Бошланғич ташкилоти раислари, фаоллари, ташаббускор ёшлар ва бошқа меҳмонлар иштирок этиши.
Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмаси харакатига қўшган муносиб хиссаси, касаба уюшмаси аъзоларининг манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш ва ифода этишда самарали хизматлари учун касаба уюшмалари фаҳрийларини, меҳнаткашларнинг ижтимоий иқтисодий, ҳимоя қилиш, уларга муносиб меҳнат шароитлари яратилишини таъминлаш йўлидаги ўз хиссасини қўшиб келаётган иш берувчилари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар кенгашининг Аҳрий ёрлиги ва қимматбахо савғалар билан тақдирландилар.