11-ноябр Касаба уюшмалари куни касаба уюшма фаоллари билан мулоқот

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Республика Кенгаши раиси Ханапияев Фарходжон Рахмонович иштирокида Наманган вилоятидаги касаба уюшмалари фаоллари, иштимоий шериклар, иш берувчилар, тиббиёт ходимлари, касаба уюшма фахрийлари, тизимдаги ташаббускор ёшлар билан «Очиқ Мулоқот» бўлиб ўтди. Тадбир жудаям кўтаринкилик рухида бўлиб ўтди. Тадбирга вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Иминов Абдулходи Мухиддинович хамда бир қатор фаол иш берувчилар ва уларнинг вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, «Шифокор ва хаёт газетаси» хамда «Тиббиёт ва Замон» журнали бош мухаррири иштрок этдилар. Шунингдек , тадбирда «Турон Фанлар Академияси» Наманган вилоят филиали раиси — Академик Азамова Сохибахон Усипжановна иштирок эдилар. Тадбир асосан икки байрамга бағишланди. Яъни 11- ноябр Касаба уюшмалари куни хамда ноябр ойининг иккинчи якшанбаси «Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлар куни» байрамларига бағишланди. Илмий ва амалий рухда кечган бу анжуманда Республика Кенгашининг раиси Ф.Р.Ханапияев илмий маъруза билан бошладилар. Тиббиёт сохасидаги амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги хақида бугунги халқимизни саломатлигини сақлаш борасидаги ишларни эътироф этдилар. Касаба уюшмалари томонидан VIII Қурилтойдf олдимизга қўйилган вазифаларни бажарилиши якунларига алохида тўхталди. Соха ходимларининг ижтимоий иқтисодий — хуқуқий манфаатларини химоя қилиш ва ифода этиш борасида тармоқнинг республика миқёсидаги амалга оширилган ижобий ишлар тўғрисида алохида тўхталди. Тизимда бажариладиган ишлар хали кўплигини ва уларни бажарилиши буйича ўзининг таклиф ва тафсияларини берди. Шу жумладан, Касаба уюшмалари харакати бошланганлигининг 120 йиллиги олдиданбу сохага алохида ёндошган холда илмий ва амалий тушунчалар берди. Бугунги кунда янги шакилланган Янги Ўзбекистон — Янги касаба уюшмалари» нинг фаолияти ва хуқуқий асосларини, бугунги кун касаба уюшмаси том маънода меҳнаткашларнинг хуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш ва ифода этиш борасидаги бажарилаётган ишларга алохида эътироф этди. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси хамда Тармоқ касаба уюшмасининг халқаро майдонда олиб борилаётган халқаро фаолиятини ёритиб берди. Бугунги Ўзбекистон дунё айвонида етакчилардан бири эканлиги, Янги ташкил этилган Марказий Осиё давлатлари билан тузилган халқаро касаба уюшмалари бирлашмасига раҳбарлик қилиб келаётган мамлакат сифати халқаро касаба уюшмалар конфедерацияси томонидан эътироф этилиши хамма фаолларга ғурур ва ифтихор бағишлади. Бу боради амалга ошириб келаётган ишлар албатта тақсинга лойиқ. Шунингдек, Мазкур тадбир якунида бир қатор фаоллар, тиббиёт фахрийлари, касаба уюшма фаоллари, фаол иш берувчилар, тизимдаги ташаббускор ёшларни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг «Фахрий ёрлиқ» хамда «Ташаккурнома»лари билан тақдирландилар.

 

Print Friendly, PDF & Email