2020 йилнинг 12 сентябрь куни Тошкент вилояти Зангиота тумани Ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонаси да пандемия даврида жонбозлик кўрсатиб, коронавирус инфекцияси билан зарарланган беморлар билан бевосита ишлаётган тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир гуруҳ тиббиёт ходимлари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ташаккурномалар билан тақдирландилар.
Тадбирда тармоқ Республика Кенгаши раиси Фарход Ханапияев ходимларга яратилган меҳнат шароитлари билан яқиндан танишиб, юртимиздаги бугунгидай оғир вазиятда касаллик ўчоғида эртаю кеч, ситқидилдан хизмат қилаётган, касбига садоқат ва фидойилик билан ёндашиб, бошқаларга намуна бўлаётган тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдириб, уларга куч-қувват, бундай машаққатли ва масъулиятли фаолиятларида сабр-тоқат, келгуси ишларида омад ҳамда мусаҳкам соғлик-саломатлик тиладилар.