27-июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Журналистлар ҳамиша бир қадам олдинда юришлари шарт! Тезкорлик, холислик ва адолат тамойиллари ОАВни чинакам эркин фикр минбарига айлантиради.
 
Янги Ўзбекистонда бу борада катта янгиланишлар бошланган. Соҳа вакиллари халқимиз манфаатларининг фаол ҳимоячиси мақомини мустаҳкамламоқда.
 
Бугун Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашида Соғлиқни сақлаш тизимидаги газета, журнал ва ижтимоий тармоқларда фаолият олиб бораётган ижод аҳлига эътбор ва эҳтиром кўрсатилди.
 
Тадбирни кириш сўзи билан очган Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарҳоджон Ханапияев ижод аҳлини касб байрамлари билан самимий қутлади. Шунингдек, меҳнатлари таҳсинга лойиқ соҳа ходимларининг хизмати нечоғлик машаққатли, масъулятли ва шарафли эканлигини эътироф этди.
 
Байрам тадбири якунида ижод аҳлига Кенгаш раиси Фарҳоджон Ханапияев Кенгаш томонидан тақдим этилган қимматбаҳо совғаларни топширди.
 
Бундай эътибор ва эҳтиромдан мамнун бўлган қалам аҳли Кенгаш раиси Фарҳоджон Ханапияевга ўз мамнунликларини изҳор этдилар.
 
Print Friendly, PDF & Email