3 НАФАР ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ТИКЛАНДИ

Жондор тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий поликлиникасининг юқумли касалликлар хонасида кўп йиллардан бери фаолият кўрсатиб келган ходимлар Д.Қаюмова, К.Ёрматова ва Г.Нуруллаевалар Жондор туман тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий поликлиникаси болалар инфекционисти хона врачи, ҳамшираси ва санитаркаси лавозимларида ишлаб, бир вақтнинг ўзида ОИВ/ОИТС касалликларини даволаш, уларни диспансер назоратига олиш, суҳбат қилиш, қон таҳлиллари олиш, тестдан кейинги суҳбат ўтказиш, мусбат натижа чиқганда тегишли ишларни олиб бориш ишлари топширилганлиги сабабли уларга қўшимча 75 фоиз миқдорида устама тўлаши лозимлигини билиб, бир неча марта мурожаат қилган, аммо уларнинг мурожаатлари инобатга олинмасдан жавобсиз қолдирилган эди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Республика Кенгашининг меҳнат техник инспектори И.М.Бердиев томонидан 2022 йилнинг 18 апрелида меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилиши бўйича жамоатчилик назоратини олиб бориш жараёнида мазкур қонунбузилиши холати аниқланган.
Ўрганиш натижаларига биноан иш берувчига ёзма кўрсатма киритилди, кўрсатмада тўланиши лозим бўлган тўловларни ҳисоб-китоб қилиб Д.Қаюмовага 2021 ва 2022 йилнинг 1 март санасига қадар 23 140 559 сўм, ҳамшира К.Ёрматовага 13 516 957 сўм, санитарка Г.Нуруллаевага 10 846 720 сўм миқдорида жами бўлиб 47 504 235 сўм миқдоридаги қўшимча устама тўловларини тўлаб бериш талаби қўйилган.
Аммо, иш берувчи ушбу ходимларга соғлиқ учун хавфли ва меҳнат шароитлари ўта хавфли бўлган ишда ишлаганлиги муносабати билан тўланиши лозим бўлган 75 фоиз устама жами 47 504 235 сўм миқдоридаги тўловларни тўлаб беришдан бош тортди.
Шундан кейин, меҳнат техник инспектори 2022 йилнинг 1 августида ФИБ Ромитан туманлараро судига даъво аризаси киритиб, Суднинг 2022 йилнинг 4 октябрь кунида 2-2003-2207/3741-сонли ҳал қилув қарори орқали ходимларнинг қонуний ҳуқуқи тикланишига эришилди.
2023 йил январь ойининг биринчи ҳафтасида ходимларга 47 504 235 сўм миқдоридаги тўловлар пластик карточкасига тўлиқ ҳажмда тушириб берилган.
 
Print Friendly, PDF & Email