Жорий йилнинг 16 март куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг мажлислар залида Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларининг касаба уюшма қўмиталари раислари иштирокида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Мазкур ўқув семинарда касаба уюшма қўмиталари соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бўлаётган такомиллаштириш жараёнлари натижасида касаба уюшма аъзоларини қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида нималарга эътибор қаратишлари кераклиги ҳамда меҳнат қонунчилиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда ташкилий масалалар юзасидан маърузалар қилинди.
Ушбу семинарда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарходжон Рахманович Ханапияев ва Кенгашнинг аппарат ходимлари иштирок этдилар ҳамда иштирокчиларнинг саволларига жавоблар бердилар.