Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли қарори бўйича муассасалар, ходимлар сони, коранавирус пандемияси туфайли меҳнат таътили берилганлар, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасига чиққанлар, онлайн иш режимига ўтганлар, шахсий химоя воситалари (тиббий ниқоб) билан таъминланганлиги, карантин ташкил этилган зоналар сони, улардаги фуқаролар сони, карантин зоналарида тиббий хизмат учун жалб этилган ходимлар сони, уйда карантинга олинган шахсларни патронажи учун жалб этилган ходимлар сони, муассасага кириш қисмида термометрия ўтказилиши, ходимлар ишга келиш-кетиши учун транспорт ташкил қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар баъзаси шаклллантирилиб мониторинг йўлга қўйилди.
Коронавирус инфекцияси билан зарарланганликда гумон қилиниб карантинга олинган ва коронавирус инфекцияси билан зарарланган беморлар билан бевосита ишлаётган тиббиёт ходимларини ижтимоий маънавий қўллаб қувватлаш мақсадида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Вирусология илмий текшириш институти, Ўзбекистон Республикаси эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти ҳамда Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимларига санитария гигиеник воситалари топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969 сонли фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга касаба уюшмалари хам ўз хиссасини қўшиш, янги иш ўринлари яратишга кўмаклашиш мақсадида Республика Дезинфекция станциясига дезинфекция воситаларини пурковчи махсус мосламалар топширилди.