2021 йил 12 май куни Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида 12 май – Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлар касаба уюшмаси Қашқадарё вилоят Кенгаши ҳамда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси хамкорлигида пандемия қоидаларига амал қилинган ҳолда тантанали тадбир ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлар касаба уюшмаси Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Д.А.Тўхтаева, вилоят Соғлиқни сақлаш бошвармаси биринчи ўринбосари Ш.И.Мамадиев ҳамда тиббиёт муассасаларининг мутассади раҳбарлари ва бош ҳамширалари ва тиббиёт муассасаларида фаолият юритувчи энг фаол ўрта тиббиёт ходимлари иштирок этишди.
Қайд этилганидек, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги даволаш-профлактика муассасаларида 35441 нафар ўрта тиббиёт ходими ва 65 нафар олий маълумотга эга ҳамшира фаолият кўрсатмоқда. Шундан 3992 нафари олий, 1999 нафари биринчи, 4021 нафари иккинчи тўифали ўрта тиббиёт ходимлари ҳисобланади.
Тадбирнинг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилоят Кенгаши ҳамда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ведиоконференция тарзида ўтказилган дастлабки қисмида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан ташкил этилган “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” кўрик танлови республика босқичида “Йилнинг энг яхши лабаранти” номинациясида биринчи ўринни эгаллаган Касби туман тиббиёт бирлашмаси клиник диагностика бўлими катта лаборанти Нодирбек Сулаймонов, “Йилнинг энг яхши фармацевти” йўналишида учинчи ўринга муносиб деб топилган Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси дорихона бўлими фармацевти Шоира Рустамова махсус статуэтика ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Шунингдек, тадбирнинг навбатдаги қисмида вилоятимиздаги бошқа бир қатор фаол ўрта тиббиёт ходимлари қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди. Уларнинг бир гурухига Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилоят Кенгаши ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан фахрий ёрлиқлар топширилди.
Вилоят бўйича 45 нафар фаол ҳамширага республика Ҳамширалар ассоцацияси томонидан пул мукофоти ажратилгани маълум қилинди.
К.Ишмуратов
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш
ходимлар касаба уюшмаси
Қашқадарё вилоят кенгаши мутахассиси