Байрамингиз муборак бўлсин, азиз аёллар!

Азиз аёллар, қадрли опа-синглиллар!

Сизларни ва сизлар орқали барча онажонларимизни, азиз опа-сингилларимизни, дилбар қизларимизни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппарати ходимлари, соҳада меҳнат қилаётган кўп минг сонли касаба уюшма аъзолари ва шахсан ўз номимдан бугунги гўзаллик ва нафосат байрами 8 март – Халқаро хотин қизлар куни билан чин юракдан табриклайман.

Вафо ва садоқат, меҳр ва муҳаббат тимсоли бўлган, шу фусункор баҳордек ҳаётимизга гўзаллик, умримизга мазмун бахш этиб турган аёлларимиз бор экан, хонадонларимиздан файз ва тотувлик, кўнглимиздан хотиржамлик, қувонч ва улуғвор орзулар ҳеч қачон аримайди.

Барчангизга тинчлик, хотиржамлик, дастурхонингизга файзу барака тилаб қоламиз. Умрингиз узоқ, ризқу насибангиз зиёда, бахтингиз ҳамиша тўкис бўлсин!

Республика Кенгаши раиси       Ф.Ханапияев

 

Print Friendly, PDF & Email