Мамлакатимизда эълон қилинган “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” да Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилояти кенгаши ва бошланғич ташкилотлари ҳам фаол иштирок этди.
Ўзбекистон касаба уюшмаларининг Сурхондарё вилояти кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган 8-март “Халқаро хотин қизлар куни” муносабати билан жорий йилнинг 3 март санасида “Аёлни эъзозлаш – эзгулик ва адолат мезони” шиори остида Ватанимиз тараққиёти, турмушимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга, ҳамда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз хиссасини қўшаётган бир гурух аёллар иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Байрам тадбирида тармоқ тизимидаги муассасалардан 20 нафар фаол аёл иштирок этиб, хотин-қизларга байрам совғалари ҳадя этилди.
Шунингдек, ҳафталик доирасида хотин-қизлар, ўртасида “Аёлни эъзозлаш – эзгулик ва адолат мезони” шиори остида хотин-қизлар иштирокида 5000 қадам юриш акцияси ҳамда арқон тортиш, дартс, стол тенниси, волейбол, шахмат, шашка турлари бўйича спорт мусобақалари ташкил этилди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилоят кенгаши тасарруфидаги ташкилот ҳамда муассасалар томонидан тузилган жамоалар ушбу спорт мусобақаларида фаол қатнашди.
Спортнинг волейбол туридан Е.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Сурхондарё филиалининг “Эндокрин” жамоаси, стол тенниси, шахмат, шашка тури бўйича Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали, арқон тортиш, Дартс туридан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиали жамоалари ғолиб деб топилди.
Спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорларига касаба уюшмаси томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндорларига касаба уюшмаларининг дипломи ҳамда эсдалик совғалари топширилди.