Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастурига асосан “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан Узун туман Тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси ва иш берувчи ҳамкорлигида тиббиёт бирлашмаси тизимидаги муассасаларда ишловчи 31 нафар кам таъминланган оилалар ва аъзолари иштирокида вилоятимизнинг “Ал-Хаким Ат-Термизий”, “Султон-Саодат” ва Шеробод туманидаги “Имом Ат-Термизий” кадимий меъморий обидалари ҳамда Термиз шаҳрининг диққатга сазовор бўлган «Истироҳат» ва «Хайвонот» боғлари ва янги қурилган шаҳарсозлик иморатларига зиёрат саёҳати ташкил этилди.
Саёҳатга борганлар катта таассурот ва кўтаринки кайфият билан қайтдилар.