14-июнь «Бутун жаҳон донорлар куни» байрами муносабати билан Нукус шаҳридаги Республика қон қуйиш станциясида байрам тадбири ташкил этилиб, тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири М.И. Қурбонов иштирок этиб, беғараз донорлар Беруний туман тиббиёт бирлашмаси шифокори, касаба уюшмаси кўмитаси раиси Т.И.Қудойберганов ва Қорақалпоғистон Республикси Фавкулотда вазиятлар бошқармаси минтақавий оператори фельдшер қутқарувчиси М.А.Арзиевларга «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори кўкрак нишони топширилди.
Шунингдек, 14 июнь «Бутун жаҳон донорлар куни» байрами муносабати билан Республика халқи соғлигини мустаҳкамлаш, беғараз донорликни ривожлантиришдаги фаол меҳнатлари учун бир қатор ходимлар Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг биргаликдаги “Фаҳрий ёрлиғи” ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.