Жорий йилнинг 1-3 июнь кунлари Москва шаҳрида Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Марказий қўмитаси тармоқ касаба уюшмалари фаолиятининг устувор йўналишларига бағишланган Ижроия қўмитасининг IV йиғилишида Конфедерацияга аъзо ташкилотлар раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Р.Ханапияев иштирок этди.
Мазкур йиғилишда барча касаба уюшмалари фаолияти учун ўта муҳим бўлган масала – меҳнат муҳофазаси масалаларининг ҳар томонлама чуқур таҳлил қилинганлиги, муҳокамалар жонли, касаба уюшмаси принциплари асосида демократик тарзда ўтганлиги, йиғилиш сўнггида эса бу соҳада касаба уюшмасининг келгусидаги аниқ вазифалари, устувор йўналишлари ҳамда принципиал позиция ва стратегияси белгилаб олинди.
Тантанали тадбирда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Р.Ханапияев касаба уюшмасининг энг олий мукофотларидан бири – “ВКПнинг 30 йиллиги” кумуш эсдалик нишони (памятный серебряный знак “30 лет ВКП”) билан тақдирланди.