ИЖАРА ТЎЛОВЛАРИНИ ТЎЛАБ БОРИШ МАЖБУРИЯТИ ЮКЛАТИЛДИ

Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли «Дагизтау» ОШП шифокори Аминов Санатжон Асатиллио ўғлининг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашига қилган мурожжати ижобий ҳал этилиб, ходимнинг ҳуқуқий манфаатлари тикланди. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Навоий вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори Завриддин Халимовнинг Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судига даъво аризаси натижасида фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан ходимнинг фойдасига 9 490 000 сўм маблағ ундириб берилди ҳамда шаҳар тиббиёт бирлашмасига ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ижара тўловларини тўлаб бориш мажбурияти юклатилди.

Print Friendly, PDF & Email