Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Жиззах вилояти кенгаши томонидан Фориш туман тиббиёт бирлашмасида тасдиқланган иш режага асосан ўтказилган ўрганиш жараёнида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 743-сонли қарорининг 4-иловасига асосан айрим тоифадаги ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар 2019 йил январдан оширилиши белгиланган бўлсада, Фориш туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан мазкур талаб бажарилмаганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Жиззах вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этилиши юзасидан иш берувчи номига берилган кўрсатмасига асосан 15 нафар ходимларга жами 16.534.648 (ўн олти млн беш юз ўттиз турт минг олти юз қирқ саккиз) сўм миқдоридаги пул маблағи тўлаб берилди.