Грузиянинг Батуми шаҳрида Жамоат саломатлиги Интернационали Европа Федерацияси (EPSU), Халқаро меҳнат ташкилоти (ILO)нинг меҳнаткашлар фаолияти бўйича (ACTRAV)нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бюроси иштирокида семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Ханапияев жорий йилнинг 22-23 сентябрь кунлари Грузиянинг Батуми шаҳрида Жамоат саломатлиги Интернационали Европа Федерацияси (EPSU), Халқаро меҳнат ташкилоти (ILO)нинг меҳнаткашлар фаолияти бўйича (ACTRAV)нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бюроси томонидан ташкил этилган “Covid-19 пандемиясидан кейин соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш орқали келажакка интилиш” мавзусида ташкил этилган семинарда иштирок этди. Ушбу семинар он-лайн-офф-лайн кўринишида аралаш тарзда ташкил этилди.

Тадбирда Жамоат саломатлиги Интернационали Европа Федерацияси (EPSU) нинг соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар сектори мутахассиси д-р Адам Рогалевски, Халқаро меҳнат ташкилоти (ILO)нинг меҳнаткашлар фаолияти бўйича бюроси (ACTRAV) сектори мудири Сергеус Гловацскас, Халқаро меҳнат ташкилотининг меҳнаткашлар фаолияти бўйича Шарқий Европа ва Марказий Осиё бюроси (ACTRAV) катта мутахассиси Гоча Александрия, Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси УмумЕвропа Кенгаши (ITUC/PERC) раиси Ираклий Петриашвили, шунингдек Грузия, Литва, Молдова, Озарбайжон, Руминия, Туркия, Тожикистон, Қозоғистон, Украина ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари вакиллари, он-лайн тарзда Жамоат саломатлиги Интернационали Европа Федерацияси (EPSU) Ижроия қўмитаси Бош котиби Ян Виллем Гудриан, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Европа Иттифоқи масъул шахслари иштирок этди.

Семинар давомида Республика Кенгаши раиси Ф.Ханапияев пандемиядан сўнг соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасида амалга оширилган ишлар, касаба уюшмаси меҳнат инспекцияси фаолияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Конвенциялари хақидаги маъруза ва фикрлари билан иштирок этди.

Print Friendly, PDF & Email