Сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш тизимида халқаро ҳамкорликни янада кучайтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Денов туман тиббиёт бирлашмасининг бир гурух шифокорлари Тожикистон Республикаси шифокорлари билан учрашишди.
Учрашувда соғлиқни сақлаш тизимида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, турли семинар ва конференциялар ташкил этиш йўналишидаги масалалар ҳам муҳокама этилди. Учрашувда касаба уюшма қўмитаси раиси хам иштирок этиб, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, шунингдек касаба уюшмаси фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича маълумот берди. Учрашув иштирокчиларига Тожикистон Республикасининг диққатга сазовор жойларига саёхат ташкил этилди.
Ўзбекистон ҳамда Тожикистон Республикалари ўртасидаги ҳамкорлик бардавом бўлишлигига ишонч билдириб қоламиз!