Жорий йилнинг 17 март куни Шарқона янги йил – «Наврўз» умумхалқ байрами арафасида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят кенгаши томонидан саховат тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Ана шундай эзгу тадбирларнинг навбатдагиси Фарғона “Саҳоват” кексалар ва ногиронлар учун интернат уйида ўтказилди.
Бу ерда даволанаётган кўнгли ўксик инсонларга меҳр кўрсатиш, қалбини қувончга тўлдириш мақсадида вилоят кенгаши раиси Шохидахон Каримова барчани Нарўз байрами билан табриклаб, ҳеч ким меҳр ва эътибордан чет қолмаслигини таъкидлади.
Тадбир асноси муассасада даволанаётганлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишилиб, ишчи-ходимлар билан суҳбатлашилди.
Саховат уйида яшайдиган меҳр ва эътиборга муҳтож фуқароларга Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти кенгаши томонидан байрам совғалари туҳфа этилди.