Хива шаҳрида жорий йилнинг 30-31 март кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнаткашлар фаолияти Бюроси (ACTRAV) ўртасида 2023 йил учун имзоланган қўшма тадбирлар режасининг “ХМТнинг тинчлик ва барқарорлик учун бандлик ва муносиб меҳнат бўйича №205-тавсияси доирасида тармоқ ва минтақавий ҳамкорлик” банди ижроси юзасидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси мезбонлик қиладиган “Тиббиёт ходимларига хавсиз меҳнат шароитларини яратиш, замонавий ижтимоий-иқтисодий шароитларда соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини жорий етиш ва ривожлантиришда Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмаларининг роли” мавзусида халқаро семинар ташкил этилди.
Жорий йилнинг 17 март куни Тожикистон, Қирғизистон, Мўғилистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари ва Қозоғистон “AQNIET” соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси раҳбарлари иштирокида Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари Кенгашининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари Кенгашининг Устави, кенгаш аъзолари ҳамда Бош котиби сайланган эди.
Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари Кенгашининг мазкур биринчи сайёр семинарида Ўзбекистон ва Тожикистондаги меҳнат муҳофазасини ташкил этишга масъул ходимлар, Миллий, вилоят, шаҳар тиббиёт марказлари касаба уюшмалари раислари ҳамда республика, вилоят, туман касаба уюшмалрининг техник ва ҳуқуқ инспекторлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Республикасида меҳнат миграцияси ва аҳоли бандлиги давлат назорати, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Ўзбекистон Республикасида тиббий суғуртани йўлга қўйиш бўйича Миллий мувофиқлаштириш кенгаши вакиллари иштирок этади. Бундан ташқари Халқаро семинар ишида:
- Фарходжон Ханапияев — Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси;
- Сергиус Гловацкас — Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнаткашлар фаолияти Бюроси (ACTRAV)нинг Европа ва Марказий Осиё сектори мудири;
- Харри Талига (Эстония) — Халқаро меҳнат ташкилоти эксперти;
- Нурхон Ҳаётзода — Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ходимлар Республика Қўмитаси раиси;
- Бакитжан Аринулу — “AQNIET” Қозоғистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси;
- Анастасия Дубова — бандлик масалари бўйича координатор;
- Махмуджон Исаев — Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири иштирок этади.
Семинарнинг асосий мақсади соғлиқни сақлаш тизимида меҳнат хавфсизлиги ва муҳофазаси, бахтсиз ходисалар ва ишлаб чиқаришда касб касалликлари профилактикаси, касаба уюшмаларининг хафсиз меҳнат шароитларини яратилишидаги ўрни, замонавий ижтимоий-иқтисодий шароитларда соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини жорий этиш ва ривожлантиришга эришиш бўйича Ўзбекистон, Тожикистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари тизимидаги меҳнат муҳофазаси масаласи бўйича масъуллар, меҳнат муҳофазаси инжинерлари, Миллий тиббий марказлар, вилоят, шаҳат, туман тиббий Марказлари касаба уюшмалари раислари, техник ва ҳуқуқ инспекторларини ўқитиш ва тайёрлашдан иборат.
Семинар доирасида Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон тармоқ ходимлар касаба уюшмаси Республика Кенгашларининг соғлиқни сақлаш ходимларига хавсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича амалга оширган ишлар юзасидан тажриба алмашиш, қоунчилик асослари, меҳнат муҳофазаси бошқаруви тизими (ММБТ), тармоқ келишуви ва жамоа шартномаларида меҳнат муҳофазаси масалалари, секин аста пасайиб бораётган COVID-19 пандемияси даврида тармоқ ходимлари меҳнати муҳофазаси, меҳнат гигиенаси соҳасида ортирилган тажрибалар билан ўртоқлашиш назарда тутилган.
Ходимларни ишга қабул қилишда меҳнат хавсизлиги ва уларнинг мустақил иш фаолиятларини олиб боришларида қонунчилик талабларига риоя этилишида иш берувчи ва хукумат билан ҳамкорлик масалалари юзасидан гуруҳларга бўлиниб таклифлар ишлаб чиқиш белгиланган.
Семинар доирасида Халақро Меҳнат ташкилотининг №155 ва 178 Конвенциялари Хафсиз ва меҳнат гигиенасига асос солувчи халқаро мехнат нормалари тўғрисидаги конвенциялар тўғрисида музокаралар олиб борилади.
Семинарнинг иккинчи кунида тиббий суғурта тизимига ўтишда касаба уюшмаларининг ролига бағишланади.
Ўзбекистонда 2021 йил 1 июлдан Сирдарё вилоятида давлат тиббий суғуртаси тизимини тажриба-синов тариқасида жорий этиш назарда тутилган эди.
Бу йўналишдаги қонунчилик асосларини ишлаб чиқиш жараёнида жаҳонда шаклланган моделлар пухта ва атрофлича ўрганиб чиқилди. Цингапур, Жанубий Корея, Япония, Франция, Германия, Норвегия, Эстония, Латвия, Исроил, Туркия, Қозоғистон, Россия, Озарбайжон каби давлатлар тажрибасига эътибор қаратилди. Шу билан бирга, миллий ҳусусиятларимиз ҳам ҳар томонлама таҳлил этилди. Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида бандлик даражалари, солиқ ставкалари, ойлик даромадлар ўрганилиб, мажбурий тиббий суғуртанинг ҳозирги кунда оптимал ва ижобий баҳоланиб келинаётган бюджет модели танлаб олинди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюген жаноблари мамлакатимизга ташрифи чоғида юртимизда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар, жумладан, тиббий суғурта тизимини жорий этиш борасида амалга оширилаётган тизимли ишларни эътироф этганди.
Суғурталаш тизими жорий этилса, биринчидан, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва кўлами янада ошади. Иккинчидан, хавфли касалликларга чалиниш эҳтимоли камайиб, аҳолининг ўртача умр кўриш даражасини узайтириш имкони пайдо бўлади. Учинчидан, суғурта бозори ривожланади. Қолаверса, тез тиббий ёрдам тизимининг транспорт, барча тиббиёт муассасаларининг дори-дармон билан таъминланиши сезиларли даражада яхшиланади, тиббиёт ходимларининг ойлик маошлари босқичма-босқич оширилиб борилади.
Суғурталаш тизими жорий этилган Қозоғистон тажрибаси, айнан шу жараёнда касаба уюшмаларининг роли, Халқаро тажрибалар асосида касаба уюшмалари нималарга эътибор бериши керак. Ўзбекистон тажрибаси юзасидан мутахассислар маърузалари тингланади.
Семинар якунида тегишли тавсиялар қабул қилиниши белгиланган.