Жорий йилнинг 21 июль куни Жиззах вилоят Арнасой туман тиббиёт бирлашмасида «Касаба уюшмаси-ходимлар манфаати ҳимоячиси» мавзусида ўқув семинар тадбири ўтказилди, тадбирга ЎзССХКУ Жиззах вилоят Кенгаши раиси М.Якубов раислик қилдилар. Тадбирда Ўзбекистон КУФ Жиззах вилоят меҳнат техник инспектори И.Жабборов ҳамда ташкилий ишлар бўйича бўлим мудири И.Юнусовлар иштирок этишди. Ўтказилган семинар давомида Меҳнатни муҳофаза қилишга доир тушунтириш ишлари юзасидан иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.