Жорий йилнинг 11 декабрь куни Москва шаҳрининг “Президент-Отель” меҳмонхонасида Касаба уюшмалари умумконфедерацияси (ВКП) Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишни ВКП Президенти Александр Корчагин очди.
Кенгаш ВКП Бош котибининг ўринбосари, ВКП Ижроия қўмитаси ҳамда Кенгаши аъзоси Валерия Юрьеванинг ўз хоҳишига кўра, ваколатларини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Шу билан бирга, кўп йиллик самарали фаолияти алоҳида таъкидланиб, ВКП Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
ВКП Бош котиби ўринбосари Наталья Подшибякинанинг ВКПнинг молиявий фаолияти тўғрисидаги маърузаси тингланди. 2023 йилнинг 11 ойи учун ВКПга аъзо ташкилотлардан бадаллар тушуми тўғрисида ахборот берилди, 2024 йил учун ВКПнинг даромадлари ва харажатлари сметаси тасдиқланди. 2024 йилда аъзо ташкилотлар томонидан тўланадиган бадаллар миқдори, тартиби ва муддатлари белгиланди.
ВКП Кенгаши ишчи гуруҳи раҳбари Геннадий Косолаповнинг ВКПнинг амалдаги Низомига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумоти тингланиб, муҳокама қилинди. Кенгаш томонидан муайян ишлар амалга оширилгани, лекин қўшимча муҳокама ва маслаҳатлашувни талаб қилувчи кўплаб масалалар аниқланганини қайд этди.
ВКП Кенгаши ВКП Президенти ва Бош котибига аъзо ташкилотлар билан келишилган ҳолда Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича навбатдаги ишларни ташкил этишни топширди.
Ишчи гуруҳи раҳбари Г.Н.Косолаповга Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан ишларнинг бориши тўғрисида ВКП Кенгаши йиғилишида маълумот бериш топширилди.
Кенгаш бугун, 2023 йил 12 декабрьда Москва шаҳрида бўлиб ўтаётган ВКПнинг Х (навбатдан ташқари) Съезди ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқди ва тасдиқлади.