Наманган: Ҳудудий жамоа келишувининг 2023 йилда ижроси якунларига бағишланган қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 8 февраль куни Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти Кенгаши ўртасида тузилган ҳудудий  жамоа келишувининг 2023 йилда  ижроси якунлари ҳамда   2024-2025-2026 йиллар учун  янги тузилган ҳудудий жамоа келишувини қабул қилиш ва тасдиқлаш тўғрисида қўшма йиғилиш ўтказилди.

Унда иш берувчилар вакили сифатида Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Васила Тожибоева, тиббий хайъат аъзолари, икки томон аппарат ходимлари, бошланғич ташкилотлар раислари, ғазначилари ва тизимдаги ташкилотларнинг кадрлар бўлими бошлиқлари иштирок этишди.

Мазкур йиғилишдан сўнг, муассасалардаги Жамоа шартномаларини бажарилиши 2023 йил якуни ҳамда 2024 йил учун ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ўқув-амалий семинари ўтказилди. Иш берувчи вакили —   Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари В.Тожибоева ҳамда Наманган вилояти Кенгаши раиси А.Мамадалиевларнинг Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгаши ўртасида тузилган ҳудудий жамоа келишувининг 2023 йилда бажарилиши юзасидан ҳисоботлари берилди.  Ҳар икки томондан тузилган комиссия аъзолари ишлаб чиққан ва такомилига етказилган  2024-2025-2026 йиллар учун  янги тузилган ҳудудий жамоа келишуви бир овоздан тасдиқланди.

Print Friendly, PDF & Email