Жорий йилнинг 10 май куни Тожикистон Республикаси Душанбе шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши сайёр тарзда бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Кенгашга аъзо бўлган Тожикистон, Ўзбекистон, Мўғилистон ҳамда Қозоғистон тармоқ касаба уюшмалари вакиллари иштирок этди. Кун тартибига кўра 4та ташкилий масалалар кўриб чиқилиб, бир овоздан тасдиқланди.