Бошқирдистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси делегациясининг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ташрифи доирасида Бошқирдистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика ташкилоти раиси Рауль Халфин жорий йилнинг 20 май куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ташриф буюрди.
Ташриф давомида Р.Халфин Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳамда касаба уюшма қўмитаси фаолияти билан яқиндан танишиб, ўзаро тажриба алмашилинди.