Аввал хабар берганимиздек, “14 июн — Бутунжаҳон донорлар куни” муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси томонидан касаба уюшмаси тизими ходимлари, фаоллари ўртасида “Қон – бу ҳаёт” шиори остида “Қон топширинг, дунёда ҳаёт давом этсин” акцияси ташкил этилган эди.
Акция доирасида 378 литру 200 мл қон топширилгани маълум бўлди. Ушбу топширилган қон ва ундан тайёрланган компонентлар саратон касаллиги билан мардонавор курашаётган болажонларимиз дардига малҳам бўлиши, ҳаётини узайтириши ва сақлаб қолинишига ёрдам беради деган умиддамиз.
Шу ўринда акцияда фаол иштирок этган барча дўстларимиз, ходимларимиз ва касаба уюшма фаолларига ўзимизнинг самимий миннатдорчилигимизни билдирган холда, бундай акциямиз бир йилда 2 маротаба беғараз ва мутлақо иҳтиёрийлик асосида ўтказилишини маълум қиламиз.
Бизга қўшилинг ва донор бўлинг! Сиз топширган қон кимнингдир хаётини сақлаб қолиши мумкинлигини унутманг!