30-июн Ёшлар куни

Жорий йилнинг 26 июн куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилоят кенгаши томонидан ёш тиббиёт ходимлари ўртасида «Ёшлар ойлиги» доирасида “Касаба уюшма кубоги” учун “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Билимлар беллашувида тиббиёт муассасаларида меҳнат қилаётган ёш ходимлардан иборат 22 та жамоа иштирок этди. Жамоалар орасида яқиндагина касаба уюшма аъзолигига олинган нодавлат тиббиёт муассасаларининг жамоалари ҳам иштирок эди.

Касаба уюшма кубоги бир неча ой олдин касаба уюшма сафига қўшилган «Central asian medical university» Халқаро тиббиёт университетининг “SAMU” жамоасига насиб этди. Иккинчи ўринни Олтиариқ туман тиббиёт бирлашмасининг “Олтиариқ шифокорлари” жамоаси, учинчи ўрин Ёзёвон туман тиббиёт бирлашмасининг “Шифокорлар” жамоаси қўлга киритди.
Ғолибларга касаба уюшма кубоги, димлом ва Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилояти Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email