Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмаси анестезиолог-реаниматолог шифокори Рашидов Холмирза Боймирза ўғли 2023 йил 30 апрел куни иш вақтида бахтсиз ходисага учраб, аммо шу кунгача бир йўла бериладиган нафақа ҳамда ойма-ой бериладиган зарар пулларини ололмаётганлиги 9 ойдан бери сарсон бўлганлигидан норози бщлиб мурожаат қилган.
Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича мехнат техник инспектори А.Ғаниев томонидан 2024 йил 10 январ куни 2-сонли Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига бир йўла бериладиган нафақа хамда ойма-ой бериладиган зарар пулларини берилиши юзасидан буйруқ расмийлаштирилиши, тегишли хужжатларни суғурта ташкилотларига тақдим қилиниши тўғрисида кўрсатма хат киритилди.
Агарда кўрсатмада кўрсатилган камчиликлар ижроси белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда, Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига мурожаат қилиниши тўғрисида огохлантирилди.
Юборилган кўрсатмага асосан 186 926 684 (бир юз саксон олти миллион тўққиз юз йигирма олти минг олти юз саксон тўрт) сўм миқдордаги бир йўла бериладиган нафақа хамда хозирги кунгача бўлган 12 877 172 (ўн икки миллион саккиз юз етмиш етти минг бир юз етмиш икки) сўм ойма-ой зарар пуллари жами бўлиб, 199 803 856 (бир юз тўқсон тўққиз миллион саккиз юз уч минг саккиз юз эллик олти) сўм пул маблағлари ундириб берилди.
Юқоридагиларга кўра, Х.Рашидов томнидан Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси номига миннатдорлик хати юборган.