Тиббиёт ходимлари куни тантанали тарзда нишонланди

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан жорий йил 9 ноябрь куни Туркистон санъат саройида байрам тантаналари бўлиб ўтди. Унда ҳукумат вакиллари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, тиббиёт соҳаси фидойилари жам бўлишди.

2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари байрами сифатида кенг нишонланиб келинади. Бу галги байрам тадбири ҳар йилгидан-да кўтаринки кайфиятда ташкил этилди.

Тантанали тадбирда қайд этилганидек, сўнгги йилларда барча соҳаларда бўлгани каби соғлиқни сақлаш тизими ривожига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қисқа давр ичида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 130 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тиббиёт ривожида асос бўлиб хизмат қилаяпти. Уларда белгиланган вазифалар изчил амалга оширилаётгани соҳани янада яхшилаш, аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария, шошилинч ва тез тиббий ёрдам, ихтисослаштирилган хизматлар сифатини ошириш, арзон ва сифатли дори-дармон, замонавий тиббий буюмлар билан таъминлаш, хусусий тиббиётни ривожлантириш, билимли ва тажрибали мутахассисларни тайёрлаш бўйича бир қатор ислоҳотларни амалга ошириш имконини бермоқда. Эътиборли томони, давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришга ажратилаётган маблағлар йилдан-йилга кўпаймоқда. Жорий йилда соҳага 9,6 триллион сўм йўналтирилди, бу ўтган йилдагига нисбатан 1,4 баробар кўп.

Аҳоли энг кўп мурожаат қиладиган бирламчи тиббий-санитария бўғинида авваллари мавжуд бўлмаган ижтимоий дорихона ва куну-тун ишлайдиган тез тиббий ёрдам шохобчасига эга 793 та қишлоқ оилавий поликлиникаси ташкил этилди. Уларда бешта йўналишда яъни, амалиёт врачи билан бирга, терапевт, хирург, педиатр, стоматолог, гинеколог каби тор мутахассислар фаолияти йўлга қўйилди. Бундан ташқари, тиббий ходимларнинг меҳнати самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими жорий қилинди. Шифокор қабулига ёзилиш ва маълумотлар базасини шакллантириш бўйича “Электрон поликлиника” тизимига босқичма-босқич ўтилмоқда.

Шунингдек, она ва бола саломатлиги, Шошилинч тиббий ёрдам тизимидаги ўзгаришлар, дори-дармон таъминотидаги ўзгаришларни ҳам алоҳида эътироф этиш мумкин. Аҳолига ихтисослаштирилган хизматни яқинлаштириш йилдан-йилга кенгайиб бораяпт. Ҳозирда неврология ва инсульт йўналиши ҳисобига республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари сони 16 тага етди.

Тиббиётни янада ислоҳ қилиш ва сифат даражасини ошириш борасида изчил саъй-ҳаракатлар бир зум бўлса-да тўхтагани йўқ. Бу борада илғор хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилиб, юртимиздаги халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилинмоқда. Тиббиёт тизимининг 2025 йилгача мўлжалланган 7 йиллик ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилмоқда.

Print Friendly, PDF & Email