Бухоро: концерт дастури ташкил этилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят кенгашининг ташаббуси билан вилоят драма театрида «Бир бўлсак — ягона халқмиз,  бирлашсак — Ватанмиз!» бош ғояни ўзида мужассам этган «Мустақил она юртим!»  номли концерт дастури ташкил этилди. 

Мазкур концерт дастурида Ўзбек Миллий академик драма театрининг машҳур актёрлари Камолиддин Рахматов, Толибжон Мўминов ҳамда таниқли сўз устаси Валижон Шамсиев ва бир қатор ёш ижодкорлар ташриф буюрдилар.

Байрам дастурида узоқ йиллар давомида фидокорона меҳнат қилган фахрийлар, касаба уюшмаси аъзолари иштирок этиб, мароқли дам олдилар.

 

Print Friendly, PDF & Email