Навоий: Болажонларга ўқув қуроллари жамланмаси совға қилинди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Навоий вилояти кенгаши ҳамда унинг тасарруфидаги бошланғич ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами муносабати билан тиббиёт муассасаларида меҳнат қилиб келаётган, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оила фарзандларининг 550 нафарига янги ўқув йили олдидан иш берувчи ва касаба уюшмаси маблағларидан ўқув қуроллари жамланмаси совға қилинди.

Шунингдек, фаол ёшлар, касаба уюшмаси фаоллари билан биргаликда кекса авлод вакилларини, хусусан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари, нуроний отахон ва онахонларни, “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирлари амалга ошириш ишлари давом этмоқда.

Print Friendly, PDF & Email