Мустақиллигимизнинг 33 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларда фаолият юритаётган, кам таъминланган, ёлғиз оналар, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оила фарзандларига ижтимоий ҳимоя қилиш ва маънавий рағбатлантириш учун янги ўқув йили олдидан ўқув қуроллари жамланмаси совға қилинди.
Шунингдек, Шаҳар болалар руҳий асаб касалликлар маркази иш берувчиси ва касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда шифохонадаги болалар учун ҳам ўқув қуроллари жамланмаси совға қилинди.