Жиззах: Ходимларга қўшимча таътил пуллари тўлаб берилди.

Арнасой туман СЭО ва ЖС бўлимида ишловчи 12 нафар ходимлар қўшимча меҳнат таьтил тўловлари тўламаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати юзасидан иш берувчи номига 18-сонли ёзма кўрсатма киритилди.

Арнасой туман СЭО ва ЖС бўлими иш берувчиси томонидан мазкур кўрсатма талаби бажарилмаганлиги сабабли ходимларга тўланмаган қўшимча таьтил пулларини ундириш бўйича фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судига даъво аризаси киритилди. Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг 22.08.2024 кундаги 2-1304-2302/8885-сонли Ҳал қилув қарори чиқарилиб, натижада 12 нафар ходимларга 38 миллион 284 минг 956 сўм маблағ ходимларга тўлаб беришлигига эришилди.

Тиббиёт ходимлари доим Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ҳимоясида!

Print Friendly, PDF & Email