Сирдарё: Ходимларга қўшимча таътил пуллари тўлаб берилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти Кенгашига Гулистон шаҳар СЭО ва ЖС бўлимининг 20 нафар ходимлари томонидан 2024 йил 13 июнь куни иш берувчи томонидан 2020 йилнинг март ойидан бошлаб, фуқароларда COVID-19 вирусига қарши курашиш ишларига белгиланган тартибда жалб этилиб, махсус (кунлик) тўловлар ҳисобидан қўшимча таътил пуллари тўлаб берилмаганлиги сабабли ушбу пулларни ундиришда ёрдам сўраб мурожаат қилинган.

Мурожаатни ўрганиш якуни юзасидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори ходим манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво аризаси киритган.

Ушбу даъво аризаси судда мазмунан кўриб чиқилиб, муассасанинг 20 нафар ходимлари ҳисобига 35 миллион 333 минг 786 сўм миқдоридаги пул маблағи тўлаб берилиши ҳақида суднинг қарори қабул қилинди. Ҳозирги кунда ушбу пул маблағи ходимлар ҳисобига тўлаб берилди ва ходимлар томонидан миннатдорчилик хати тақдим этилди.

Тиббиёт ходимлари доим Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ҳимоясида!

Print Friendly, PDF & Email