Жиззах: тизимдаги ташкилот ва муассасаларда ўтказилган тадбирлар ҳақида қисқача.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 33 йиллигига бағишлаб “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган бош ғоя остида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилоят Кенгаши томонидан тизимдаги ташкилот ва муассасаларда ҳам бир қатор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, ташкилот ва муассасаларда мустақиллик байрами муносабати билан ташкил этилган умумҳалқ ҳашарларида иштирок этишди, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди, нафақадаги кекса авлод вакиллари ҳамда тизимда фаолият кўрсатаётган кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам бериш билан боғлиқ ҳайрия тадбирлари амалга оширилди.

Бундан ташқари соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва оммавий спортга кенг жалб этиш мақсадида соғлиқни сақлаш ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ташкил қилинди. Мустақиллик байрами муносабати билан берилган дам олиш кунларида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида юртимизнинг диққатга сазовор, тарихий шаҳарларига саёҳатлар ташкил қилинди.

Print Friendly, PDF & Email