Сирдарё: фтизиатрия ва пулмонология марказида жамоатчилик назорати натижалари.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг иш режасига асосан Сирдарё вилояти фтизиатрия ва пулмонология марказида жамоатчилик назорати ўтказилди.

Жамоатчилик назорати ўтказилиши натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан яъни, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 363-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида тузилган “Тармоқ келишуви”нинг 6.5-бандида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 25 августдаги 1998-сон билан рўйхатга олинган “Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт ишлаб чиқаришлари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг Намунавий меъёрларини таъминланмаганлиги юзасидан кўрсатма хат киритилди. Ушбу кўрсатма хатнинг ижроси белгиланган муддатда таъминланмаган тақдирга судга берилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Натижада, Сирдарё вилояти фтизиатрия ва пулмонология маркази томонидан мутасадди ташкилотлар билан шартнома имзоланиб, ҳозирги кунда 70 нафар тиббиёт ходимларни 4 миллион 725 минг сўмга тиббий халат ва қалпоқлар билан бепул таъминланишига эришилди.

Print Friendly, PDF & Email