Навоий: ёш ходимлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти кенгашига аъзо ташкилотлар ўртасида Навоий шаҳридаги “Маънавият ва маърифат” марказида ёш ходимлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Мазкур “Заковат” интеллектуал ўйинида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Навоий вилояти кенгаши номидан қатнашган “MED STAR” жамоаси фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритишди. Ғолиблар ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email