Хоразм: Спорт мусобақалари ўтказилди.

Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилояти кенгаши ҳамкорлигида ташкил қилинган спорт мусобақаларида соҳа ходимлари мини футбол, шахмат, шашка, стол тенниси бўйича ўзаро беллашдилар.

Қизғин баҳслардан сўнг ғолиблар аниқланди.

Тақдирлаш маросимида сўзга чиққан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Умид Абдуллаев, соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси Равшан Шениязов ва бошқалар мамлакатимизда аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантиришга бўлган эътибор, шу жумладан, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чоралари кўрилаётгани ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Спартакиада ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email