ЕФПООнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий йиғилиши: Республика Кенгаши раиси тармоқ касаба уюшмаси аъзолари тўғрисида маълумот берди.


Ян Виллем Гудриан раислик қилаётган бугунги йиғилишда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Ханапияев тармоқ касаба уюшмаси аъзоларининг статистикаси, ижтимоий шериклар, яъни Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Дори-Дармон АК, Санатор-курортлар бошқармаси, Қизил ярим ой жамияти тизимидаги ташкилотлар ва ходимлар сони ҳамда соҳада тўлиқсиз 0.5, 0.25 ставкада ишлаётган ҳамширалар тўғрисидаги маълумотларни йиғилиш иштирокчиларига тақдим этди.

Шу билан бирга, тармоқда 2023-2024 йилларда нодавлат ташкилотларда фаолият юритаётган ходимларни касаба уюшмаси хизматига жалб этиш борасида олиб борилаётган ижобий ишлар ва муаммолар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Print Friendly, PDF & Email