Жиззах: Спорт мусобақалари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2024 йил 2 августдаги №10 ва №15-11 “с” сонли қўшма қарори билан тасдиқланган “Тиббиёт муассасалари ходимлари орасида спартакиада мусобақаларини ташкил қилиш тўғрисида”ги қўшма қарорига биноан, Жиззах вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилояти Кенгашининг қўшма қарори ва у асосда мусобақаларни ўтказиш низомлари тасдиқлаб олинган.

Қўшма қарор асосида Жиззах вилоятининг барча ҳудудларидан жамоалар шакллантирилиб, спортнинг мини футбол тури (фақат эркаклар ўртасида), стол тенниси (эркаклар ва аёллар ўртасида), шахмат (эркаклар ва аёллар ўртасида) ва шашка (эркаклар ва аёллар ўртасида) турлари бўйича мусобақалар ҳудудларда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилояти Кенгашининг сайъи ҳаракатлари ва бевосита бошчилигида юқори савияда ўтказилди.

Мусобақалар натижасига кўра спортнинг мини футбол тури бўйича:
Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази жамоаси фахрли 1-ўринни;
Республика тез тиббий ёрдам маркази Жиззах филиали жамоаси 2-ўринни;
Жиззах вилоят қон қуйиш станцияси жамоаси 3-ўринни эгаллашди.

Спортнинг стол тенниси тури бўйича (Аёллар):
Г.Файзимуродова – Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмаси ходими фахрли 1-ўринни;
Р.Эштемирова – Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходими 2-ўринни;
Д.Омонова — Шароф Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси ходими 3-ўринни эгаллашди.

Спортнинг стол тенниси тури бўйича (Эркаклар):
У.Халилов – Жиззах вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология поликлиникаси ходими фахрли 1-ўринни;
И.Маматқулов – Жиззах вилоят қон қуйиш станцияси ходими 2-ўринни;
А.Турсунқулов – Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмаси ходими 3-ўринни эгаллашди.

Спортнинг Шахмат тури бўйича (Аёллар):
С.Алимова – Республика шошилинч тибий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали ходими фахрли 1-ўринни;
М.Раҳмонқулова – Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ходими 2-ўринни;
Н.Ҳайитбоева – Фориш туман тиббиёт бирлашмаси ходими 3-ўринни эгаллашди.

Спортнинг Шахмат тури бўйича (Эркаклар):
У.Холматов – Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали ходими фахрли 1-ўринни;
М.Файзуллаев – Дўстлик туман тиббиёт бирлашмаси ходими 2-ўринни;
К.Шарипов – Республика тез тиббий ёрдам маркази Жиззах филиали ходими 3-ўринни эгаллашди.

Спортнинг Шашка тури бўйича (Аёллар):
Х.Абдураупова — Республика шошилинч тибий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали ходими фахрли 1-ўринни;
Ж.Рўзиева – Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмаси ходими 2-ўринни;
М.Мирзалиева — Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали ходими 3-ўринни эгаллашди.

Спортнинг Шашка тури бўйича (Эркаклар):
И.Қаюмов – Жиззах вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология поликлиникаси ходими фахрли 1-ўринни;
Ё.Тожибоев – Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ходими 2-ўринни;
Б.Қўзиев – Жиззах вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ходими 3-ўринни эгаллашди.

Тиббиёт муассасалари ходимлари ўртасида ўтказилган спорт мусобақалари ғолибларига Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилояти Кенгаши томонидан кубок, эсдалик совғалар, дипломлар ва медаллар тантанали равишда топширилди.

Print Friendly, PDF & Email