Самарқанд: Устоз ва мураббийлар касаба уюшмалари эъзозида.


Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Самарқанд вилоят кенгаши ташаббусига кўра, 1 октябрь – «Устоз ва мураббийлар» куни муносабати билан Самарқанд вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Самарқанд Давлат тиббиёт университети, вилоятдаги барча тиббиёт техникумлари, тизимга ўз ҳиссасини қўшган фидоий ходимлар ҳамда касаба уюшмаси фахрийлари, туман-шаҳар тиббиёт бирлашмалари ва йирик вилоят ташкилотлар раҳбарлари иштирокида байрам тадбири ташкил этилди.

Ушбу тадбирни Самарқанд Давлат тиббиёт университети ректори Ж.Ризаев, Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи С.Зайниев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарканд вилоят кенгаши раиси ўринбосари А.Абдусаидовлар очиб бериб, тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклашишди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилояти кенгаши томонидан байрам дастурхони ва маданий тадбир ташкил этилиши билан бир қаторда тиббиёт соҳасида обрў-эътиборга сазовор бўлган меҳнат фахрийлари ва ходимлари ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Print Friendly, PDF & Email