Қорақалпоғистон Республикаси: Спартакиада мусобақалари ўтказилди.

Тиббиёт муассасалари ходимларини жисмоний фаоллигини ошириш, саломатликларини мустаҳкамлаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгашининг қўшма қарори асосида Нукус шаҳридаги 1-сонли спорт мактабида тиббиёт муассасалари ходимлари орасида спортнинг мини-футбол, шашка, шахмат ва стол тенниси турлари бўйича спартакиада мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.

Спартакиада мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида тиббиёт муассасаларидан 18 жамоа таркибида 245 дан ортиқ ходимлар иштирок этдилар.

Кубок мусобақалари якунида спортнинг мини-футбол тури бўйича:
1-ўринни Чимбой туман тиббиёт бирлашмаси;
2-ўринни Тахтакўпир туман тиббиёт бирлашмаси;
3-ўринни Кегайли туман тиббиёт бирлашмаси жамоалари эгаллади.

Спортнинг стол тенниси тури бўйича аёллар орасида:
1-ўринни Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими мутахассиси Л.Алиева;
2-ўринни Тўрткул туман тиббиёт бирлашмаси шифокори Ф.Матякупова;
3-ўринни Қонликул туман тиббиёт бирлашмаси лаборанткаси А.Тўребаевалар эгаллади.

Спортнинг стол тенниси бўйича эркаклар орасида:
1-ўринни Амударьё туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобчиси А.Юлдашев;
2-ўринни Тўрткул туман тиббиёт бирлашмаси шифокори А.Ходжаниязов;
3-ўринни Мўйноқ туман тиббиёт бирлашмаси шифокори С.Эшановлар эгаллади.

Спортнинг шахмат тури бўйича аёллар орасида:
1-ўринни Амударьё туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси М.Даўлетбаева;
2-ўринни Чимбой туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Р.Султашова;
3-ўринни Кегайли туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Г.Қедиримбетовалар эгаллади.

Спортнинг шахмат тури бўйича эркаклар орасида:
1-ўринни Амударьё туман тиббиёт бирлашмаси шифокори Ж.Еримбетов;
2-ўринни Элликқалъа туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Х.Дурдиев;
3-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходими М.Ескабуловлар эгаллади.

Спортнинг шашка тури бўйича аёллар орасида:
1-ўринни Қонликул туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Н.Узақбаева;
2-ўринни Тахтакўпир туман тиббиёт бирлашмаси оилавий поликлиникаси амалиётчиси М. Абдиреймова;
3-ўринни Кегайли туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Г.Ажимуратовалар эгаллади.

Спортнинг шашка тури бўйича эркаклар орасида:
1-ўринни Тўрткул туман тиббиёт бирлашмаси фельдшери Х.Розимбетов;
2-ўринни Нукус туман тиббиёт бирлашмаси статисти О.Утениязов;
3-ўринни Тахтакўпир туман тиббиёт бирлашмаси қоровули Н.Тўрениязовлар эгаллади.

Спартакиада ғолиблари Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг биргаликдаги тегишли даражадаги дипломлари, медаллари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email