Беллашувнинг ҳудудий босқичларида 15 минг нафардан ортиқ шифокор спортнинг стол тенниси, шахмат, шашка, мини футбол бўйича куч синашди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари А.Нуралиев, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюмаси вилоят Кенгаши раиси А.Мамадалиевлар спартакиада самараларини эътироф этиб, мусобақаларда омад ёр бўлишини тиладилар.
Футбол бўйича 17 та жамоа, стол тенниси бўйича 70, шахмат-шашка йўналишида 90 иштирокчи ўзаро куч синашди. Спорт мусобоқасининг вилоят босиқичида спорт жамоаларининг якуний натижалари қуйидагича:
Стол тенниси спорт тури бўйича (эркаклар):
Ж.Абдулхакимов — Вилоят санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси лаборатория бўлими ходими 1-ўринни;
Б.Кучманов — 2-вилоят силга қарши курашиш маркази врачи 2-ўринни;
С.Неъматов — Вилоят рухий-асаб касалликлари шифохонаси назоратчиси 3-ўринни қўлга киритдилар.
Стол тенниси спорт тури бўйича (аёллар):
М.Собирова — Чуст туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси 1-ўринни;
Р.Турсунова — Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази НФ ҳамшираси 2-ўринни;
Г.Бўрибоева — Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси 3-ўринни қўлга киритдилар.
Шашка спорт тури бўйича (эркаклар):
М.Шокирова — вилоят санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси врач эпидемиологи 1-ўринни;
О.Нурматов — вилоят Перинатал маркази муҳандиси 2-ўринни;
М.Сиддиқов — Республика тез тиббий ёрдам маркази Наманган филиали ҳайдовчиси 3-ўринни қўлга киритдилар.
Шашка спорт тури бўйича (аёллар):
Н.Жўраева — Наманган туман тиббиёт бирлашмаси хирургия бўлими ҳамшираси 1-ўринни;
З.Тўйчибоева — Республика тез тиббий ёрдам маркази Наманган филиали ҳамшираси 2-ўринни;
Н.Жўраева — Бешкапа болалар сиҳатгоҳи ошхона ишчиси 3-ўринни қўлга киритдилар.
Шахмат спорт тури бўйича (эркаклар):
И.Дадахонов — Учқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси муҳандиси 1-ўринни;
Б.Абдуллаев — вилоят кўп тармоқли тиббиёт муассасаси ходими 2-ўринни;
И.Хомидов — вилоят ОИТС маркази врач эпидемиологи 3-ўринни қўлга киритдилар.
Шахмат спорт спорт тури бўйича (аёллар):
Г.Махкамова — Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси Ғовазон ОШП ҳамшираси 1-ўринни;
У.Қосимова — Чуст туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси 2-ўринни;
Р.Бозорова — вилоят санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси санитария-врачи ёрдамчиси 3-ўринни қўлга киритдилар.
Мини футбол спорт тури бўйича:
Поп туман тиббиёт бирлашмасининг мини футбол спорт жамоаси 1-ўринни;
Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси мини футбол спорт жамоаси 2-ўринни;
Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси мини футбол спорт жамоаси 3-ўринни қўлга киритдилар.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан тегишли даражадаги диплом ҳамда эсдалик совғалари билан муносиб тақдирланди. Мазкур спорт мусобақасида фаҳрли биринчи ўринни қўлга киритган тиббиёт ходимлари Республика босқичида иштирок этиш хуқуқини қўлга киритдилар.