Йиғилиш давомида 7 та масала кўриб чиқилди, жумладан:
— “Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилоят Кенгашининг “Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили”да амалга оширишга оид “Давлат дастури” ижросини таъминлаш бўйича манзилли тадбирлар режасининг 1-ярим йилликда бажарилиши тўғрисида”;
— “Ўзбекистон Cоғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг ташкилот ва муассасаларда касаба уюшма ташкилотларини тузиш борасида 2024 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш тўғрисида”;
— “ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилоят Кенгаши меҳнат инспекциялари томонидан 6 ой двомида амалга оширилган ишлар тўғрисида”;
— “Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши аҳволи тўғрисида”;
— “Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг 15-сон йиғилиш қарорлари ижросини таьминлаш тўғрисида”;
— “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг “Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимида Федерациянинг VIII Қурултойи қарорлари ҳамда 2021-2025 йилларга мўлжалланган Стратегик йўналишларида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши тўғрисида”ги 12-3 сонли қарори тўғрисида.
— “Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилоят Кенгашининг Раёсатлар оралиғида сўров йўли билан қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш ва назоратдан чиқариш тўғрисида”.
Мазкур Раёсат йиғилишида барча масалалар танқидий ва таҳлилий кўрилиб, ҳар бир масала юзасидан тегишлилиги бўйича топшириқлар берилди.