“Кексалар ҳафталиги” тадбирлар режасининг бешинчи банди ижроси юзасидан, Самарқанд шаҳридаги концертлар залида ташкил этилган концерт дастурига Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманларидан 413 нафар тармоқ тизимда фаолият кўрсатаётган ёши улуғ ходимлар ва нафақа гаштини сураётган корхонанинг собиқ ходимларининг иштироки таъминланди.
Шу билан бирга, Нуробод туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 20 нафар нафақадаги ходимларга эсдалик совғалар тарқатилди.
Нарпай туман тиббиёт бирлашмаси томонидан пиёда юриш марофони ташкил этилиб, унда соҳада фаолият юритаётган 450 нафар ходимлар иштирок этиб, юриш марафонини кекса ёшдаги ходимлар бошлаб беришди. Бундан ташқари меҳнат фахрийлари ўртасида спортнинг шахмат, шашка ва дартс турлари бўйича ҳам мусобоқалар ўтказилиб, ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.
Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси томонидан соҳада ишлаб бугунги кунда нафақада бўлган 18 нафар ходимларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат махсулотлари етказилди.
Шунингдек, вилоят кенгаши томонидан жорий йилнинг 23 ва 25-октябрь кунлари Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарларидаги театрларда бир сеансда тиббиёт ходимлари учун театр томошасини ташкил этиш режалаштирилган. Ўтказиладиган театр томошаларида ҳам асосан меҳнат фахрийларини иштирокини таъминлаш белгиланган.